«ташқи реклама» тегли мақолалар


«Газета.uz» мақоласидан сўнг Амир Темур хиёбонидаги реклама конструкцияси олиб ташланди (фото)
19 март 2024, 09:45

«Газета.uz» мақоласидан сўнг Амир Темур хиёбонидаги реклама конструкцияси олиб ташланди (фото)

«Газета.uz» мақоласидан бир неча соат ўтиб, Тошкентнинг Амир Темур хиёбони ёнидаги реклама конструкцияси демонтаж қилинди. Аввалроқ у ерда реклама жойлаштириш ноқонуний экани, сабаби яқин атрофда маданий мерос объектлари борлиги ҳақида ёзгандик. Ҳолатга расмий изоҳ берилганича йўқ. Фото.

Амир Темур хиёбонига реклама мониторлари ўрнатиляпти. Маданий мерос объектлари олдига уларни ўрнатиш тақиқланган
19 март 2024, 02:19

Амир Темур хиёбонига реклама мониторлари ўрнатиляпти. Маданий мерос объектлари олдига уларни ўрнатиш тақиқланган

Тошкентдаги Амир Темур хиёбони олдидаги ажратувчи оролчаларга реклама конструкциялари ўрнатилмоқда, ҳолбуки маданий мерос объектлари ёнида бундай қурилмаларни ўрнатиш тақиқланган (хиёбонда еттита маданий мерос объекти бор). Конструкциялар бинолар манзарасини тўсади ва ҳайдовчиларга халал беради.

Тошкент — рекламалар шаҳри
18 март 2024, 17:03

Тошкент — рекламалар шаҳри

Ўзбек бизнеси ташқи рекламани севади: қичқириқ баннер ва кўзни қамаштирувчи LED-мониторсиз ишлаб бўладими?! Афсуски, Тошкент ўз архитектураси, дарахтлари ва аҳолисининг рекламага ем бўлишига қўйиб берган. Пойтахт қандай қилиб афиша ва мониторларга таслим бўлгани — бизнинг фотошарҳимизда.

Рекламали танаффус. Тошкент ташқи реклама босқинига қарши қандай курашмоқчи?
12 март 2024, 16:30

Рекламали танаффус. Тошкент ташқи реклама босқинига қарши қандай курашмоқчи?

Рақамли ривожланиш департаменти Тошкентдаги ташқи рекламани назоратга олмоқчи. Минглаб реклама конструкцияларининг эгалари тўлов қилмаяпти. Муаммо нимада, реклама дизайн-коди қандай бўлиши ва Тошкентни қай тариқа кўзни қувонтирувчи шаҳарга айлантириш мумкин — «Газета.uz» шу саволларга жавоб излади.

«Дарахтлар — реклама жойи эмас!» — Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги
20 август 2021, 16:46 1

«Дарахтлар — реклама жойи эмас!» — Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги

Йил бошидан Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги 1300 дан ортиқ дарахтларга реклама ўрнатиш ҳолатларини аниқлаган. «Реклама тўғрисида"ги қонун ва ҳукумат қарорига мувофиқ, дарахтларга реклама жойлаштириш тақиқланади.

Реклама баннерларини бузиш бўйича қарор ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмаган — бизнес-омбудсман
28 май 2021, 15:34

Реклама баннерларини бузиш бўйича қарор ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмаган — бизнес-омбудсман

Тошкентда реклама баннерларининг бузилиши масаласини ўрганган бизнес-омбудсман пойтахт халқ депутатлари кенгашининг бу тўғрисидаги қарорининг лойиҳаси адлия органларида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмаганлигини аниқлади.

Антимонополия қўмитаси реклама конструкциялари «снос» қилинишига изоҳ берди
24 апрель 2021, 20:18 1

Антимонополия қўмитаси реклама конструкциялари «снос» қилинишига изоҳ берди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси реклама конструкциялари оммавий равишда бузиб ташланаётганига изоҳ берар экан, уларнинг ярми талабларга жавоб бермаслигини маълум қилди. Қўмита барча томонларни қонун талабларига риоя қилишга чақирди. Тадбиркорлар эса ташқи реклама объектлари демонтажи, ҳукумат қарорида кўрсатилганидек, суд қароридан сўнг амалга оширилиши лозимлигини таъкидлашмоқда.

«Юқоридан топшириқ бўлган». Тадбиркорлар реклама объектларининг бузиб ташланиши ҳақида шикоят қилмоқда
22 апрель 2021, 13:57 1

«Юқоридан топшириқ бўлган». Тадбиркорлар реклама объектларининг бузиб ташланиши ҳақида шикоят қилмоқда

8 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳрида реклама қурилмаларини оммавий бузиб ташлаш ишлари олиб борилмоқда. Тадбиркорлар 300га яқин билбордларни демонтаж қилган ҳокимият вакилларининг ҳаракатини ноқонуний эканлигини айтмоқда ва ушбу қарорни асослаб беришни талаб қилмоқда. Бизнес-омбудсман вазиятни ўрганишга киришди. «Газета.uz» тадбиркорлар ва Реклама индустрияси миллий ассоциацияси билан гаплашди.

Тошкентда ташқи реклама объектларига мораторий эълон қилинди
7 апрель 2021, 12:17

Тошкентда ташқи реклама объектларига мораторий эълон қилинди

Тошкент шаҳрида ташқи реклама объектларини жойлаштириш, ўрнатиш, ўзгартириш ва паспортларининг берилишига мораторий эълон қилинди. Ушбу тақиқ 1 апрелдан 31 декабрга қадар амал қилади ва у ташқи реклама конструкцияларида жойлашган рекламага тааллуқли эмас.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг